2025 йил 26 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномани тақдим этади. Мурожаат давомида Президент кириб келаётган янги 2026 йилни «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб номлашни таклиф қилди.
Маълумот ўрнида мустақилликдан бери қўйилган барча йил номларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
1991 — «Алишер Навоий йили»
1992 — «Ҳамширалар йили»
1993 — «Аҳмад Яссавий йили»
1994 — «Мирзо Улуғбек йили»
1995 — «Ибн Сино йили»
1996 — «Амир Темур йили»
1997 — «Инсон манфаатлари йили»
1998 — «Оила йили»
1999 — «Аёллар йили»
2000 — «Соғлом авлод йили»
2001 — «Оналар ва болалар йили»
2002 — «Қарияларни қадрлаш йили»
2003 — «Обод маҳалла йили»
2004 — «Меҳр-мурувват йили»
2005 — «Сиҳат-саломатлик йили»
2006 — «Ҳомийлар ва шифокорлар йили»
2007 — «Ижтимоий ҳимоя йили»
2008 — «Ёшлар йили»
2009 — «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили»
2010 — «Баркамол авлод йили»
2011 — «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»
2012 — «Мустаҳкам оила йили»
2013 — «Обод турмуш йили»
2014 — «Соғлом бола йили»
2015 — «Кексаларни эъзозлаш йили»
2016 — «Соғлом она ва бола йили»
2017 — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
2018 — «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»
2019 — «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»
2020 — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»
2021- «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»
2022 — «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»
2023 — «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»
2024 йил — «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»
2025 йил — «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»
2026 йил — «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили»
