Агентлик тизимидаги Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Пардаев Миржалол Шерзод ўғли нуфузли «Hong Kong University of Science and Technology» (ТОП–44) университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди.
Ўқувчи академик тайёргарлиги ва халқаро баҳолаш натижалари:
IELTS — 8 балл
SАТ — 1450 балл
AS Level — AAA
Аввалроқ, фарғоналик Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Гонгконгдаги нуфузли «City University of Hong Kong» (ТОП–63) университетига тўлиқ грант асосида қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.
