2025 йил 29–30 ноябрь ва 5–6 декабрь кунлари биология, физика ва тарих фанларидан бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.
Талабгорлар ўз натижаларини мй.гов.уз сайтининг «Менинг аризаларим» бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.
Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
70 баллдан юқори балл — А+ даража;
65 — 69,9 балл — А даража;
60 — 64,9 балл — Б+ даража;
55 — 59,9 балл — Б даража;
50 — 54,9 балл — C+ даража;
46 — 49,9 балл — C даража.
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
Б+, Б, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
А+, А, Б+, Б, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
