Тегишли Низомнинг 48-бандига кўра, педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.
2025 йил август декабрь ойларида ўтказилган мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари аттестацияси натижаларига кўра, олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларнинг барчасига жорий йилнинг 5 декабрдаги тегишли буйруқ билан «Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида Сертификат»лар расмийлаштирилган. Жумладан, мазкур буйруқ билан:
- Олий малака тоифаси берилаётган мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
- биринчи малака тоифаси берилаётган мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
- иккинчи малака тоифаси берилаётган мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
- мутахассис лавозими берилаётган мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
- мутахассис лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланган мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари рўйхати 5-иловага мувофиқ;
- «аттестациядан ўтган, лавозими сақланган» олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар рўйхати 6-иловага мувофиқ;
- «эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас, деб ҳисобланган» олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар рўйхати 7-иловага мувофиқ;
- навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар рўйхати 8-иловага мувофиқ;
- узрли сабабларга кўра аттестацияда иштирок этмаган 2026 йил январь июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияга кўчирилаётган педагог кадрлар рўйхати 9-иловага мувофиқ;
- навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган педагог кадрлар рўйхати 10-иловага мувофиқ;
2025 йил август декабрь ойларида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган ва биринчи марта устама олишга эришган педагог кадрлар рўйхати (кейинги икки йил давомида 70% устама тўлаб бериладиган педагоглар рўйхати) 11-иловага мувофиқ тасдиқланган.
Аттестация якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ва Сертификатлар ҳар бир педагогнинг pedagog.uzedu.uz – электрон тизимидаги Шахсий кабинетларига юборилган.
Педагоглар ўз Сертификатларини pedagog.uzedu.uz – электрон тизимидаги Шахсий кабинетлари орқали юклаб олишлари мумкин.
Маълумот учун, тоифа Сертификатлари ва 70% устама маълумотномалари педагог кадрларнинг шахсий кабинетларда доимий равишда сақланиб туради, исталган вақтда исталган миқдорда юклаб олиниши мумкин.
