Бухоролик ўқувчи IELTS 7 ва SАТ 1430 баллик халқаро сертификатларга эга бўлди

Бухоролик ўқувчи IELTS 7 ва SАТ 1430 баллик халқаро сертификатларга эга бўлди

Бухоро шаҳридаги 23-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Султонали Ачилов халқаро имтиҳонларда юқори натижаларга эришди.

 

Хусусан, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 7.0 балл, академик салоҳиятни аниқловчи SАТ имтиҳонидан 1430 балл ҳамда математика фанидан миллий сертификат имтиҳонидан 51.49 (C+) натижани қўлга киритган.

 

У SАТ имтиҳон қисмларидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:

— Reading and Writing — 660;
— Math — 770.

 

IELTS имтиҳонидан эса:

— Listening 8.5;
— Reading 7.0;
— Writing 6,0;
— Speaking 6.5.

 

Аввалроқ, Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб 10-синф ўқувчиси Самандар Расулжонов халқаро IELTS имтиҳонидан 8 балл натижани қайд этганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, Талимхабарлари.уз сайти журналисти IELTS дан 9.0 балл олган ўзбек қизи Нозима Қадамова билан суҳбат ўтказган эди.