Қайси ҳолларда миллий сертификат учун тўланган пул қайтарилади?

Қайси ҳолларда миллий сертификат учун тўланган пул қайтарилади?

Савол: Мен математика фанидан миллий сертификатга тўлов қилган эдим, касал бўлиб қолганлигим учун қилган тўловимни қайтариб олишим мумкинми?

 

Жавоб: Ҳа мумкин, ариза бериш керак бўлади.

 

Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган чет тили ҳамда умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида талабгор узрли сабабларга кўра малака имтиҳонида иштирок эта олмайдиган бўлса ёки иштирок этмаса, малака имтиҳони ўтказилган санадан 3 кундан кечикмай my.gov.uz сайти орқали мурожаат йўллаган ҳолда қайтариб олишлари мумкин.

 

Бунда, фақат Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори талабгорга қайтарилади (тўлов амалдаги электрон тизим орқали амалга оширилганда, кўрсатилган хизмат учун ундирилган йиғимдан ташқари). Талабгорга хизмат кўрсатилиши учун Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига келиб тушган пул миқдори қайтарилмайди.

 

Узрли сабаб сифатида:

 

— талабгорнинг бетоблиги;

 

— хизмат сафарида бўлганлиги;

 

— оила аъзоларининг вафот этганлиги каби ҳаётий вазиятларни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилиши (илова қилиниши) керак.

 

Талабгор белгиланган малака имтиҳонига кечиккан ёки узрсиз сабабга кўра келмаган ҳамда малака имтиҳони қоидаларини бузганлик учун аудиториядан чиқариб юборилган тақдирда амалга оширилган тўлов талабгорга қайтарилмайди.