Бухоро шаҳридаги 38-умумтаълим мактабининг 5 нафар иқтидорли ўқувчиси бир вақтнинг ўзида инглиз тилини баҳоловчи халқаро IELTS ҳамда академик салоҳиятни аниқловчи SАТ имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, нуфузли сертификатларга эга бўлди.
Ўқувчиларнинг халқаро имтиҳонларидан қайд этган натижалари қуйидагича:
— Алишер Исломов — IELTS 7.5 балл, SАТ 1450 балл;
— Умида Исломова — IELTS 7.0 балл, SАТ 1300 балл;
— Жавоҳир Нуритдинов — IELTS 7.0 балл, SАТ 1170 балл;
— Ниёзбек Комилов — IELTS 8.5 балл, SАТ 1540 балл;
— Шаҳрибону Баҳодирова — IELTS 7.5 балл, SАТ 1470 балл.
Аввалроқ, Навоий вилояти Кармана тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 2-ИАТИДУМнинг 11-синф ўқувчиси Севара Абдурашидова халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 8.0 баллни, шунингдек SАТ имтиҳонидан 1400 баллик натижани қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Talimxabarlari.uz сайти журналисти IELTS дан 9.0 балл олган ўзбек қизи Нозима Қадамова билан суҳбат ўтказган эди.
