Янги йилда кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади.
Президент фармонига кўра, қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
– 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба;
2026 йилда:
– барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – жума;
– олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба.
Демак, қуйидаги кунларда расман дам олиш бўлади:
31 декабрь (чоршанба);
1 январь (пайшанба);
2 январь (жума);
3 январь (шанба);
4 январь (якшанба).
