11-синф ўқувчиси Гонгконгдаги нуфузли университетга тўлиқ грант асосида қабул қилинди

11-синф ўқувчиси Гонгконгдаги нуфузли университетга тўлиқ грант асосида қабул қилинди

Агентлик тизимидаги Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Абдубаннонов Абдурашид Абдулҳакимович нуфузли «City University of Hong Kong» (ТОП–63) университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди.

 

Ўқувчи академик тайёргарлиги ва халқаро баҳолаш натижалари:

 

IELTS — 7,5 балл;

 

SАТ — 1510 балл;

 

AS Level — AAA.

 

Шунингдек, у қуйидаги муҳим ютуқларга эга:

 

  • ELО Халқаро Инглиз Тили Олимпиадаси — республика босқичида 1-ўрин, Иорданияда халқаро финалист;

 

  • IRN Математика ва Инглиз Тили Олимпиадаси — республика босқичида 1-ўрин, Дубайга саёҳат совриндори;

 

  • International English Hippo Olympiad — республика босқичида 1-ўрин, халқаро ярим-финалист;

 

  • Up Next Scientists Visual Research — Honorable Mention, илмий тадқиқот лойиҳаси расмий веб-сайтда чоп этилган;

 

  • Shubho Winter Research Internship — Healthcare & Environment йўналишида амалиёт босқичини муваффақиятли якунлаган.

 

Аввалроқ, Андижон шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Мухторжон Мўйдинов халқаро SАТ имтиҳонидан максимал — 1600 балл натижа қайд этган эди.