Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан «Тошкент тажрибаси» асосида «Келажак учун хорижий тил» («Language for the future») лойиҳасига старт берилди.
Лойиҳадан мақсад — хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ва ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Жараён қандай ташкил этилади?
Лойиҳанинг биринчи босқичида ўқувчиларнинг тил билиш даражаси аниқланади. Тест асосида иштирокчиларнинг натижалари баҳоланади.
Олинган натижалар таҳлил қилиниб, ўқувчилар турли даражалардаги гуруҳларга ажратилади. Дебат, Movie, Speaking club лар, қўшимча дарслар, mock тестлар ташкил этилади.
Муҳими, буларнинг барчаси хорижлик ўқитувчилар томонидан бепул ташкил этилади.
Таъкидлаш жоиз, 22 декабрь куни бошланган тест жараёнларида ўқувчилар томонидан максимал — 100 баллик натижалар ҳам қайд этилган.
Маълумот ўрнида: 2023 йилдан ҳозирги кунгача давлат умумтаълим муассасаларига 1 500 нафардан ортиқ тил эгалари ва юқори малакали хорижий мутахассислар жалб этилган.
Тошкент шаҳри мисолида айтадиган бўлсак, сертификатга эга ўқувчилар сони 2022-2023-ўқув йилида 3 779 нафарни ташкил этган бўлса, 2024-2025-ўқув йилида ушбу кўрсаткич қарийб 1,7 баробарга ошган.
