Талабалар контракт тўловининг камида 50 фоизини 1 январгача тўлашлари керак

Талабалар контракт тўловининг камида 50 фоизини 1 январгача тўлашлари керак

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтган 2431-5 буйруғига кўра, олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилган.

 

Низомга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

 

– белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи — талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ҳамда иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим ташкилоти ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача;

 

– белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.

 

Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин.