Ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан неча кун дам олади?

Яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари назарда тутилмаган. 31 декабрь байрамолди қисқартирилган иш куни бўлади. 2026 йил 2 январь одатдаги иш куни ҳисобланади.

 

Якунига етаётган йилнинг қолган қисмида Ўзбекистонда қўшимча ёки бошқа санага кўчирилган дам олиш кунлари назарда тутилмаган.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, 31 декабрь – байрамдан олдинги камида 1 соатга қисқартирилган иш куни бўлади.

2026 йил 1 январь – пайшанба Янги йил байрами сифатида дам олиш куни бўлади.

2 январь – жума эса барча ходимлар учун одатдаги иш куни ҳисобланади.

2026 йил 3 январь – шанба 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун одатий дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун эса одатий иш куни ҳисобланади.

4 январь – якшанба барча учун одатдагидек дам олиш куни бўлади.

 

Эслатма! Маълумотларга кўра, Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунларини белгилаш режалаштирилган. Бу бўйича Президент қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланиши кутилмоқда. Расман тасдиқланиши билан қўшимча маълумот берилади.