Олий таълим вазири талабалар учун тест имтиҳонларини топшириш функционалига Face ID тизими асосида идентификация қилиш имконияти қўшилганини маълум қилди.
Тест имтиҳонларини топширишда биометрик идентификация қандай амалга оширилади?
HEMIS тизимининг тест имтиҳонларини топшириш функционалига тингловчини юз тасвири (Face ID) асосида идентификация қилиш имконияти қўшилди.
Мазкур функциядан фойдаланиш ихтиёрий бўлиб, у тест созламаларидаги Face ID параметри орқали бошқарилади.
Жараён қуйидагича:
1. Функцияни ишга тушириш учун имтиҳон созламаларида Face ID параметрини фаоллаштириш зарур;
2. Шунда талаба кабинетида тестни бошлаш тугмаси босилганда, юз орқали идентификация саҳифаси очилади;
3. Талаба юз текширувдан муваффақиятли ўтгач, унга тест имтиҳони очилади.
Муҳим! Талабанинг юзи унинг анкетасига юкланган расм асосида текширилади. Агар имтиҳон созламаларида Face ID параметри ўчирилган бўлса, тест топшириш одатдагидек амалга оширилади.
