Россиядаги «Шанинка» университетининг лицензияси тўхтатилди

Россиядаги «Шанинка» университетининг лицензияси тўхтатилди

Россиянинг таълим сифатини назорат қилувчи органи — Рособрнадзор Москва Ижтимоий ва Иқтисодий Фанлар Мактаби («Шанинка»)нинг таълим лицензиясини вақтинча тўхтатганини маълум қилди. Бу шуни англатадики, университет энди талабаларга таълим бера олмайди.

 

Университет ташкилотчиси талабаларнинг ёзма розилиги билан уларни бошқа олий таълим муассасаларига ўтказиши, шу жумладан ўқув дастури, курс, шакл ва тўлов шартларини сақлаб қолиши лозим.

 

Лицензия суд университетдаги бузилишлар бўйича қарор чиқарилгунча тўхтатилиши мумкин. Фақат бекор қилинган лицензия қайта тикланмайди.

 

Маълумот учун, 2025 йил ноябрида Рособрнадзор Шанинка томонидан қуйидаги таълим дастурлари бўйича аккредитацияни бекор қилган эди:

 

— Психология (бакалавриат ва магистратура)

— Менеджмент (бакалавриат)

— Социология (бакалавриат)

 

Бу қарор 23 июнь ва 11 центабрда чиқарилган суд қарорларига асосланган.

 

Бундан бир йил олдин Рособрнадзор университетга режалаштирилмаган текширув ўтказган ва дастурлар Федерал давлат таълим стандартларига мос эмаслигини аниқлаган. Университетга бузилишларни бартараф этиш учун уч ой муддат берилган. Март ойида Шанинка бу камчиликларнинг 80 фоизини бартараф қилганини хабар қилган. Шунга қарамай, Рособрнадзор 2025 йилда талаба қабул қилишни тақиқлаган ва янги кўрсатма берган. Университет Рособрнадзор қарорига суд орқали қарши чиқишга ҳаракат қилган, лекин суд вазиятда назорат органи томонида бўлган.

 

Аввалроқ, Россия таълим назорати органи бир нечта таълим муассасаларига мажбурий талабларни бузишга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилган эди.