ТKТ, ТESОL ва ТESL сертификатлари чет тили ўқитувчиларини ишга қабул қилишда инобатга олинмайди

ТKТ, ТESОL ва ТESL сертификатлари чет тили ўқитувчиларини ишга қабул қилишда инобатга олинмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жорий йил 6 октябрдаги 3515-1 қарорига асосан умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари педагогларига B2 ва ундан юқори даражадаги сертификат билан биргаликда қабул қилинади ва уларга устама белгиланган тартибда тўланади.

 

Қарорга кўра, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагоглардан Teaching Knowledge Test (TKT), Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL), Teaching English as a Second Language (TESL) сертификатлари Common European Framework of Reference (CEFR) тизимининг Б2 ёки ундан юқори даражадаги сертификат билан биргаликда қабул қилинади ва уларга устама белгиланган тартибда тўланади.

 

Бундан кўриш мумкинки фақат умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагоглар учун амал қилади.

 

Teaching Knowledge Test (TKT), Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL), Teaching English as a Second Language (TESL) сертификатлари хорижий тиллар ўқитувчиларини ишга қабул қилишда инобатга олинмайди.

 

Олий таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар уларнинг машғулот олиб борувчи фанига мос бўлиши лозим.

 

Умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификатга эга бўлиши лозим.