География фанидан халқаро олимпиадага саралаш босқичининг ўтказилиш тартиби эълон қилинди

География фанидан халқаро олимпиадага саралаш босқичининг ўтказилиш тартиби эълон қилинди

Ўқувчилар ўртасида география фанидан халқаро олимпиадага саралашнинг биринчи ҳудудий босқичи 2026 йил январь ойидан бошланади.

 

Саралаш олимпиадасида кимлар иштирок эта олади?

 

Саралашнинг биринчи босқичида қуйидаги ўқувчилар қатнашиш ҳуқуқига эга:

 

— 2025-2026 ўқув йилида география фанидан ўтказилган асосий олимпиаданинг учинчи ҳудудий босқичида 9-11-синфлар кесимида рейтинг бўйича дастлабки 5 таликка кирган ўқувчилар;

 

— ҳар бир ҳудуд бўйича Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ихтисослаштирилган, спорт ва ижод мактабларидан 5 нафаргача сараланган ўқувчилар;

 

— 2025 йилда бўлиб ўтган халқаро география олимпиадаси иштирокчилари.

 

Саралашнинг биринчи босқичининг ўтказилиш тартиби қандай?

 

Саралаш тест синови шаклида ўтказилиб, иштирокчиларга 38 та тест саволлари тақдим этилади. Тест синовларини бажариш учун иштирокчиларга 120 дақиқа вақт ажратилади.

 

Якуний натижаларига кўра, ҳар бир ҳудудда 3 нафардан ғолиб сараланиб, кейинги босқичда иштирок этиш учун имкониятни қўлга киритади.