Физика, тарих ва биологиядан миллий сертификат синовларига рўйхатдан ўтиш 26 декабрда якунланади

Физика, тарих ва биологиядан миллий сертификат синовларига рўйхатдан ўтиш 26 декабрда якунланади

2026 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март ва апрель ойларида ўтказилади.

 

2026 йилда биология, физика ва тарих фанларидан ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳони учун рўйхатдан ўтиш жорий йил 26 декабргача бўлиб ўтади. Тўловлар эса 27 декабрга қадар давом этади.

 

Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

 

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

 

Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва ўтказиладиган саналар қуйидаги расмда келтирилган.

 

Умумтаълим фанларидан 2026 йилнинг 1-ярмида ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳонлари жадвали эълон қилинди