«Эл-юрт умиди» стипендия танлови суҳбат натижаларидан норози номзодлар 22 декабрь соат 18:00 га қадар Апелляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаатлар «Эл-юрт умиди» жамғармасининг apellyatsiya@eyuf.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
Мурожаатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши керак:
— Номзоднинг Ф.И.Ш.;
— Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами — ЖШШИР (ПИНФЛ);
— Суҳбат ўтказилган сана;
— Апелляция учун асос.
Шикоятлар 5 иш куни давомида кўриб чиқилади ва натижаси ҳақида мурожаатчига хабар берилади.
Эслатма: Танлов жараёнининг барча босқичлари бўйича номзодларнинг қайта суҳбатдан ўтиши, тест топшириши ёки ёзма иш ёзишига рухсат этилмайди.
