ҲEМИС тизимига янги Тютор вазифалари функционали қўшилди. Ушбу имконият орқали ҳар бир тютор ўзининг иш режасини шакллантириши, бажарилган ишлар натижасини киритиши ҳамда ҳисоботларни юклаб бориши мумкин.
Функционал қандай ишлайди?
Янги вазифа бўлимида вазифанинг номи, қисқача изоҳи ва бажариш муддати киритилади. Шундан сўнг вазифа Топшириқлар рўйхатида акс этади.
Рўйхатдаги вазифа номи устига босиш орқали уни таҳрирлаш ёки натижаларни қайд этиш бўлимига ўтиш мумкин.
Вазифа бажарилгач, саҳифанинг «Натижа маълумотлари» қисмида:
– вазифанинг бажарилиш изоҳи ёзилади;
– ҳисобот файли юкланади;
– вазифа статуси «Тугалланган» ҳолатига ўтказилади.
Муҳим! Ҳар бир тютор ўз шахсий иш режасини мустақил шакллантиради ва уларнинг маълумотлари бошқа тюторларга кўринмайди.
Аввалроқ, ҲEМИС тизимининг тест имтиҳонларини топшириш функционалига тингловчини юз тасвири (FaceID) асосида идентификация қилиш имконияти қўшилгани ҳақида хабар берилган эди.
