«Жадидлар изидан» республика танлови ғолиблари аниқланди

«Жадидлар изидан» республика танлови ғолиблари аниқланди

Айни вақтда «Жадидлар изидан» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

 

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, танлов иштирокчилари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашмоқда.

 

Танлов ҳайъати қарорига кўра, «Жадидлар изидан» республика танлови ғолиблари эълон қилинди:

 

6-7-8-синф йўналиши бўйича:

➖1-ўрин — Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги 6-мактаб ўқувчиси Комилахон Кучкаровага;

➖2-ўрин — Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги 79-мактаб ўқувчиси Мехметжон Ғаниевга;

➖ 3-ўрин — Бухоро вилояти, Бухоро туманидаги 27-мактаб ўқувчиси Муҳаммадали Холиқовга;

 

9-10-синф йўналиши бўйича:

➖ 1-ўрин — Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги 18-мактаб ўқувчиси Азиза Туробовага;

➖ 2-ўрин — Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги 55-ИДУМ ўқувчиси Шодия Адхамовага;

➖ 3-ўрин — Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Абдулазиз Собировга насиб этди.

 

Ўрнатилган тартибга кўра:

➖ танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган 6 нафар ҳамда энг юқори балл тўплаган 8 нафар (ҳар бир синф йўналиш бўйича 4 нафардан), жами 14 нафар иштирокчи хорижий давлатга таълим саёҳати йўлланмасини қўлга киритди.