Тест имтиҳонларини топширишда биометрик идентификация қандай амалга оширилади?

Тест имтиҳонларини топширишда биометрик идентификация қандай амалга оширилади?

Таълим эксперти Зафаршоҳ Амирқуловнинг ёзишича, ҲEМИС тизимининг тест имтиҳонларини топшириш функционалига тингловчини юз тасвири (FaceID) асосида идентификация қилиш имконияти қўшилган.

 

Мазкур функциядан фойдаланиш ихтиёрий бўлиб, у тест созламаларидаги FaceID параметри орқали бошқарилади.

 

Жараён қуйидагича:

 

– функцияни ишга тушириш учун имтиҳон созламаларида FaceID параметрини фаоллаштириш зарур;

 

– шунда талаба кабинетида тестни бошлаш тугмаси босилганда, юз орқали идентификация саҳифаси очилади;

 

– талаба юз текширувдан муваффақиятли ўтгач, унга тест имтиҳони очилади.

 

Муҳим! Талабанинг юзи унинг анкетасига юкланган расм асосида текширилади.

 

Агар имтиҳон созламаларида FaceID параметри ўчирилган бўлса, тест топшириш одатдагидек амалга оширилади.