Фарғоналик 11-синф ўқувчиси SАТ имтиҳонидан 1550 балл тўплади

Фарғоналик 11-синф ўқувчиси SАТ имтиҳонидан 1550 балл тўплади

Фарғона вилояти Риштон туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Оллоберди Мухаммадов халқаро миқёсда тан олинган SAT (Scholastic Assessment Test) имтиҳонида муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижани қўлга киритди.

 

Мазкур имтиҳон дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларига киришда муҳим мезон ҳисобланиб, унда математика, мантиқий фикрлаш ҳамда академик инглиз тили бўйича билим ва кўникмалар синовдан ўтказилади.

 

SАТ 1550

 

Reading and Writing – 760 балл

 

Math – 790 балл

 

Аввалроқ, Навоийлик ўқувчи SАТ имтиҳонидан 1590 балл тўплагани ҳақида хабар берилган эди.