ЮНEСКОнинг Ўзбекистон педагоглари учун касбий ривожланиш дастурига ариза топшириш мумкин

ЮНEСКОнинг Ўзбекистон педагоглари учун касбий ривожланиш дастурига ариза топшириш мумкин

Ишонч жамғармаси томонидан молиялаштирилган ЮНEСКОнинг Ўзбекистонда 300 нафар педагог учун мўлжалланган ўқув дастурига аризалар қабул қилиш давом этмоқда.

 

ЮНEСКО Ишонч жамғармаси кўмагида ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Бухоро, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидан давлат мактаблари педагогларини касбий ривожланиш дастурига ариза топширишга таклиф этади.

 

Қуйидаги кўникмаларингизни ривожлантиринг:

 

• Илғор педагогик ва андрагогик компетенциялар;

 

• АКТ, рақамли воситалар ва суъний интеллект;

 

• Менторлик ва ҳамкасблар билан ўзаро тажриба алмашиш.

 

Ўқув дастурини муваффақиятли якунлаган иштирокчилар 12–18 ой давом этадиган ЮНEСКО менторлик дастурига жалб этилади, ва ушбу давр мобайнида молиявий рағбатлантириш ва сертификатлар билан тақдирланади.

 

АРИЗА ТОПШИРИШ МУДДАТИ:

 

• 1-гуруҳ: 2025 йил 1 ноябрь – 2025 йил 30 ноябрь;

 

• 2-гуруҳ: 2025 йил 1 декабрь – 2025 йил 31 декабрь;

 

• 3-гуруҳ: 2026 йил 1 январь – 2026 йил 31 январь.

 

Аризангизни ушбу ҳавола орқали топширинг: ҲАВОЛА

 

Саволларингиз борми? Тез-тез бериладиган саволлар (ФАҚ) ҳаволасидан фойдаланинг ёки қуйидаги манзилга боғланинг: Ishonch@unesco.org

 

ЮНEСКОнинг Ўзбекистон педагоглари учун касбий ривожланиш дастурига ариза топшириш мумкин