Сурхондарёда ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб келган шахслар аниқланди

Сурхондарёда ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб келган шахслар аниқланди

Сурхондарё вилоят Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 2002 йилда ушбу вилоятда туғилган фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 3 нафар фуқарога бир нечта диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ҳужра тартибида диний сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган.

 

Шунингдек, ушбу вилоятнинг Шўрчи туманида 1967 йилда туғилган фуқаро 8 нафар вояга етмаган болаларга моддий манфаати эвазига диний таълим бериб келаётганлиги аниқланган. Ҳар бир диний таълим олувчининг ота-онасидан 1 ой учун 250 минг сўмдан 500 минг сўмгача ҳақ олган ва араб тилида ёзилган 10 га яқин диний адабиётлардан фойдаланганлиги аниқланган.

 

Айни дамда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги таъкидланган.

 

Аввалроқ, Наманган шаҳар Сиҳатгоҳ МФЙ Чаманзор кўчасида доимий рўйхатда турувчи 1994 йилда туғилган шахс вояга етмаган ёшларга ноқонуний диний таълим бераётгани аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.