Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Яндиллаев Иброҳим Баҳодирович халқаро SАТ имтиҳонида иштирок этиб, 1590 балл тўплашга муваффақ бўлди.
У имтиҳон қисмларидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:
Маълумот учун: SАТ имтиҳонида максимал балл — 1600.
SАТ имтиҳони — «академик баҳолаш тести» бўлиб, абитуриентларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини текшириш учун ўтказиладиган халқаро имтиҳон. Дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида ўқиш истагида бўлган ёшлар, албатта SАТ сертификатига эга бўлишлари шарт.
Аввалроқ, фарғоналик ўқувчи Гарвард университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
