Университет мансабдор ходими 35 млн сўм пора олган вақтида ушланди

Университет мансабдор ходими 35 млн сўм пора олган вақтида ушланди

Университетнинг мансабдор ходими пора билан ушланди. Ушбу ҳолат коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган.

 

Унга кўра, Навоий давлат университетининг мансабдор ходими ушбу таълим даргоҳининг ўқув хоналарини таъмирлаб берган масъулияти чекланган жамиятга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 млн сўм пул маблағини МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 35 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлиб, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.