Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафруз Салоҳиддин қизи АҚШнинг нуфузли Гарвард университетига Integrative Biology (интеграциялашган биология) йўналиши бўйича 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди. У ютган грантнинг умумий миқдори 392 000 АҚШ долларини ташкил этади.
Шунингдек, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 8 балл натижани қайд этган ҳамда SAT имтиҳонидан 1540 балл, шунингдек, немис тили бўйича Мультилевел имтиҳонида Б2 даражани қўлга киритган.
Аввалроқ, Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Муҳаммадмирзо Олимов Шанхай Нью-Йорк университетига тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.
