«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловининг суҳбат натижалари эълон қилинди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловининг суҳбат натижалари эълон қилинди

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2025-йил 2-очиқ стипендия танлови суҳбат босқичи натижалари эълон қилинди.

 

Суҳбат босқичи учун белгиланган энг юқори 100 баллдан камида 61 балл тўплаган номзодлар «суҳбатдан ўтган» деб эътироф этилган.

 

Танлов комиссияси томонидан «суҳбатдан ўтган» деб эътироф этилган номзодлар орасидан тест ва суҳбат босқичларида тўпланган баллар умумлаштирилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 5-майдаги ПФ-77-сон Фармонига асосан, Жамғарма таълим дастурлари бўйича стипендия ғолибларининг якуний рўйхати танлов якунлангандан сўнг узоғи билан бир ой муддат ичида Жамғарма Бошқарув кенгаши қарори билан тасдиқланади ҳамда эълон қилинади.

 

Суҳбат натижалари билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.