Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланган.
Ушбу рўйхатнинг 4-бобида математика фанидан GRE, GMAT/GMAC, SAT халқаро сертификатлар учун устама тўлаш белгиланган.
Аммо ГРE, ГМАТ/ГМАC, САТ халқаро сертификатлар учун фақат юқори синфларда дарс берувчи айнан шу мутахассисликка эга педагогларга устама тўланади. Бошланғич таълим ўқитувчиларига ушбу халқаро сертификатлар учун устама тўланмайди.
Бошланғич таълим мутахассислари учун фақат Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан берилган она тили ва адабиёт ва математика миллий сертификатлари (айнан шу фанга алоқадор дарс соатлари) учун қўшимча устама тўланади.
Аввалроқ, эндиликда бошланғич синф ўқитувчилари учун алоҳида сертификат ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
