«Uzbekistan Airways» АЖ томонидан қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма берилади. Чегирма 2025 йил 26 декабрдан бошлаб 2026 йил 11 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
50% гача чегирмали авиачиптани Тошкентдаги Uzbekistan Airways Sales филиалида, унинг агентларидан Ўзбекистон ҳудудида ва booking.uzairways.com сайтида харид қилиш мумкин.
Чегирма давлат муассасаларида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади.
Эслатма! Аввалроқ талабалар учун поезд чипталарини 50% фоиз чегирмада сотиш бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (CV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларидан ташқари) 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январга қадар амал қилади.
Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда этиcкет.раилwай.уз сайтидан фойдаланишлари мумкин.
Чипталарни eticket.railway.uz сайти орқали онлайн харид қилиш мумкин.
