Ўзбекистондаги мактаб ўқув дастурларига иқлим ўзгариши таълими интеграция қилинади

Ўзбекистондаги мактаб ўқув дастурларига иқлим ўзгариши таълими интеграция қилинади

Жорий йилнинг 18-19декабр кунлари Ўзбекистонда мактаб ўқув дастурларига иқлим ўзгариши таълимини интеграция қилиш бўйича семинар ўтказилмоқда.

 

Ушбу семинар БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, «Замин» халқаро жамоат фонди ва «Таълим ҳамма нарсадан устун» жамғармаси (ЭАА) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда иқлим таълими орқали ёшларнинг етакчилик қобилиятларини кучайтириш ва ривожлантириш» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистондаги мактаб ўқув дастурларига иқлим ўзгариши таълими интеграция қилинади

Семинарда олимлар, методистлар, ўқув дастурларини ишлаб чиқувчилари, ҳудудий малака ошириш марказлари раҳбарлари ҳамда халқаро мутахассислардан иборат экспертлар иштирок этишмоқда.

 

Тадбирда сўзга чиққан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори Юлия Рисюкова иқлим ўзгариши масалалари таълим тизими билан бевосита боғлиқ эканини таъкидлади.

Ўзбекистондаги мактаб ўқув дастурларига иқлим ўзгариши таълими интеграция қилинади

«ПИСА тадқиқоти натижалари ўқувчиларнинг мураккаб глобал масалаларни, жумладан экологик ва иқлимга оид муаммоларни таҳлил қилишда, шунингдек, илмий билимларни ҳаётий вазиятларда қўллашда қийинчиликларга дуч келаётганини кўрсатмоқда.

 

Экологик барқарорлик кўрсаткичлари юқори бўлган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, энг самарали ёндашув — фанлараро ёндашув бўлиб, унда иқлим жараёнлари география, биология, кимё, физика ва математика фанлари орқали реал маълумотлар ҳамда илмий моделлар асосида ўрганилади. Бундай ёндашув нафақат фанлар бўйича билимларни мустаҳкамлайди, балки экологик маданият, танқидий фикрлаш ва табиий ресурсларга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантиради.

 

Миллий экспертлар, методистлар ва фан ўқитувчиларини ўз ичига олган ишчи гуруҳлар томонидан ўқув дастурларига иқлим компонентини интеграция қилиш бўйича дастлабки тавсиялар ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, барқарор натижаларга фақат ўқитувчилар учун тизимли методик қўллаб-қувватлаш, касбий ривожлантириш дастурлари ҳамда жорий этиш жараёнида доимий ҳамроҳлик орқали эришиш мумкин.

 

Шу сабабли, бугунги семинар таҳлилдан амалий ечимларга ўтишда муҳим қадам ҳисобланади.» – деди марказ директори.