Фан олимпиадалари маркази томонидан ўтказилган нуфузли халқаро фан олимпиадаларига саралашнинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланди.
Мазкур босқич доирасида иштирокчиларнинг ишларı марказлашган ҳолда Тошкент шаҳрида малакали экспертлар томонидан холис ва шаффоф тарзда текширилди.
Натижада дастлабки баҳолаш натижалари шакллантирилиб, белгиланган тартибда эълон қилинди.
Дастлабки натижалар эълон қилингач, иштирокчилардан келиб тушган апелляция мурожаатлари амалдаги баҳолаш мезони асосида кўриб чиқилди.
Барча аризалар атрофлича таҳлил қилиниб, якуний натижалар расмий тарзда тасдиқланди.
Натижалар билан қуйида танишинг:
БИОЛОГИЯ — САРАЛАШ И — ЯКУНИЙ;
ИНФОРМАТИКА — САРАЛАШ И — ЯКУНИЙ.
Дастлабки босқичда энг яхши натижа кўрсатган иштирокчилар саралашнинг кейинги босқичи ҳамда интенсив ўқув машғулотларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Аввалроқ, халқаро олимпиада саралашининг биринчи босқичи топшириқлари, уларнинг ечими ҳамда баҳолаш мезонлари эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
