Боғча тарбиячиларига фойдаланилмаган меҳнат таътили ўрнига пулли компенсация тўланиши керакми?

Боғча тарбиячиларига фойдаланилмаган меҳнат таътили ўрнига пулли компенсация тўланиши керакми?

Меҳнат кодексининг 230-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

 

Меҳнат кодексининг 230-моддаси 2-қисмига аосан Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра, жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.

 

Яъни ходим ҳар йили таътилининг маълум қисмидан фойдаланиши шарт.

 

Меҳнат кодекснинг 234-моддасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

 

Юқоридагиларга асосан тарбиячи билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътил кунларингиз учун пуллик компенсация пули тўлаб берилади.

 

Аввалроқ, «1 ой олдин ишга қабул қилинган ходимга меҳнат таътили бериш мумкинми?» мазвусида хабар берган эдик.