Кётодаги Киёмизу-дера ибодатхонасида японча «Кума» (熊) ҳарфи (айиқ маъносини билдиради) 2025 йилнинг расмий рамзи сифатида танлангани эълон қилинган.
Жорий йил ушбу оммавий овоз бериш 1995 йилда бошланганидан буён 31 марта ўтказилган. «Айиқ» маъносини берувчи, «кума» деб талаффуз қилинадиган иэроглиф 189 мингдан ортиқ таклиф орасида 23 346 та овоз тўплаб, энг кўп овоз олган белги бўлди. Овозлар жорий йил 1 ноябрдан ҳафтанинг сешанба кунигача қабул қилинган.
Таъкидлашича, мазкур иэроглифнинг танланишига жорий йилда мамлакат бўйлаб айиқ билан боғлиқ ҳодисалар кўпайиб, катта зарар етказилгани ва жамоатчиликда хавотир кучайгани сабаб бўлган.
Маълумот учун, японлар ҳар йили 12 декабрда (Яхши Канжи куни) йил руҳини ифодаловчи ҳарфни танлашади ва ғолиб ҳарф ибодатхонада катта чўтка билан байрамона тарзда ёзилади.
