Репетиторлар бозорида ўсиш: 3 йилда 3 баравар

Репетиторлар бозорида ўсиш: 3 йилда 3 баравар

Ўзбекистонда фаолият юритаётган ўқув марказлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган репетиторлар сони 38 465 тага етди. Бу кўрсаткич таълим субъектлари сони сўнгги уч йил давомида 3 бараварга ошганини кўрсатади.

 

Бугунги кунда ушбу таълим субъектлари томонидан 72 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган, таълим олаётган ёшлар сони эса 1 миллион нафардан ошган. Бу ҳақда “Ўзбекистон ўқув марказлари форуми”да маълум қилинди.

 

Хабар берганимиздек, Ўзбекистонда репетиторлик хизматлари нархлари бир йилда қарийб 7 фоизга ошган.

 

Аввалроқ, Ўзбекистонда IELTS имтиҳонидан 9 балл олган ёшлар сони 68 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.