Нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари 25 декабрь куни ўтказилади

Нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари 25 декабрь куни ўтказилади

2025 йилнинг IV чорагида хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовларини ўтказиш муддатлари эълон қилинган.

 

Тест синовлари 2025 йилнинг декабрь ойининг қуйидаги икки санасида ўтказилиши режалаштирилган:

 

Декабрь:

— 2025 йил 11 декабрь
— 2025 йил 25 декабрь

 

Тест синовларида иштирок этадиган талабгорлар рўйхати, тест синови ўтказиладиган ҳудудлар ва тест синовларини бошланиш вақти ҳақидаги маълумотлар қўшимча равишда тест синовлари ўтказилиши белгиланган муддатдан камида 5 кун олдин эълон қилинади.

 

Шунингдек, тест синовларини ўтказиш муддатларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

 

Маълумот учун: ушбу ҳавола орқали нострификация нима? ва бу имтиҳон Ўзбекистонда қандай тартибда ўтказилиши ҳақида билиб олишингиз мумкин.