Наманганлик 11-синф ўқувчиси халқаро университетга тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди

Наманганлик 11-синф ўқувчиси халқаро университетга тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди

Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Муҳаммадмирзо Олимов Шанхай Нью-Йорк университетига тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди. У ютган грант миқдори 290 000 АҚШ долларини ташкил этади.

 

Шунингдек, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 8 балл натижани қайд этган ҳамда SAT дан 1570 баллик натижага эга.

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур олий ўқув юрти Нью-Йорк университетининг (НЮ) халқаро тармоқларидан бири бўлиб, Хитойнинг Шанхай шаҳрида жойлашган. У академик дастурларни тақдим этиш баробарида талабалар учун глобал миқёсда таълим олиш имкониятларини беради.

 

Аввалроқ, Нукус шаҳри 27-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Қурбанова Гоззал АҚШнинг энг нуфузли 3 университетига муддатидан олдин ўқишга киришга муваффақ бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.