Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Элдар Ринатович Ҳасанов Жиззах шаҳридаги «Қозон (Волгабўйи) федерал университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори этиб тайинланди.
Э.Ҳасанов тайинловга қадар Жиззах давлат педагогика университетида фаолият юритган.
Аввалроқ, Тошкент давлат транспорт университетига янги ректор тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
