Мактаб директори ўқувчининг телефонини синдиргани юзасидан расмий муносабат билдирилди

Мактаб директори ўқувчининг телефонини синдиргани юзасидан расмий муносабат билдирилди

Хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги мактаблардан бирида директор ўқувчининг мобил телефонини болға билан синдириб, бошқаларга ибрат сифатида кўрсатганлиги ҳақида видео тарқалди.

 

Видеога кўра, директор телефонни мих билан синф тахтасига қадаб, дарс пайтида гаджетлардан фойдаланиш мумкин эмаслигини намойиш этган. Ҳодиса бутун синф кўз ўнгида содир бўлган.

 

Ушбу ҳолат жамоатчилик орасида кескин мунозараларга сабаб бўлди.

 

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ММТБ расмий муносабат билдирилди. Унга кўра, вазият бошқарма масъуллари томонидан ўрганилган.

 

Ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат Самарқанд вилояти ҳудудидаги умумтаълим мактабларида содир бўлмагани аниқланган.

 

«Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган ва асоссиз ахборотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз» — дейилади хабарда.