Айни дақиқаларда 2025 йилда Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилда Ўзбекистоннинг билимли ёшлари жами 210 та медаль, шундан 40 та олтин, 78 та кумуш ва 92 та бронза медалини қўлга киритишди.
Энг муҳими, орий йилда илк марта нуфузли халқаро фан олимпиадасида олтин медаль олган ўқувчига 1 млрд сўмдан кўпроқ пул мукофоти берилмоқда.
Масалан, Далер Раҳимов ҳамда Миржаҳон Муҳаммадов 1 млрд 39 млн сўмдан мукофот олишди. Чемпионларни тайёрлайдиган устозлардан Моҳира Болтаева эса 591 млн сўм мукофот пулини қўлга киритди.
Нуфузли 5 та халқаро фан олимпиадасида (IMO, ICHO, IBO, IPhO, IOI) совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидаги миқдорда пул мукофоти берилади:
Олтин медаль учун: 1 млрд 30 млн сўм;
Кумуш медаль учун: 618 млн сўм;
Бронза медали учун: 412 млн сўм.
Уларнинг устозларига эса:
Олтин медаль учун: 185 млн 400 минг сўм;
Кумуш медаль учун: 103 млн сўм;
Бронза медали учун: 61 млн 800 минг сўм.
Жорий йилда ғолибларга жами 13 млрд сўм мукофот пули берилди. Ўтган йили бу сумма 3,5 млрд сўмни ташкил этган.


