Хабарингиз бор, Австралия шу ҳафта 16 ёшгача бўлган болалар учун дунёда биринчи бўлиб ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлади.
Энди Дания ҳам унинг йўлидан боришни ва ёшлар учун ижтимоий тармоқларга киришни кескин чеклашни режалаштирмоқда.
Дания ҳукумати ёшларни ижтимоий тармоқлардан ҳимоя қилиш мақсадида 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга киришни тақиқлаш бўйича келишувга эришган.
Ушбу қонун лойиҳаси 2026-йил ўрталарида кучга кириши мумкин.
Хабар қилинишича, таклиф қилинган чора-тадбирлар баъзи ота-оналарга фарзандларига 13 ёшдан бошлаб ижтимоий тармоқларга киришга рухсат бериш ҳуқуқини беради, аммо вазирлик ҳали режаларни тўлиқ ошкор қилмаган.
Дания расмийлари чекловларига қарамай, 13 ёшгача бўлган Дания болаларининг қарийб 98 фоизи камида битта ижтимоий тармоқ платформасида профилга эга эканлигини ва 10 ёшгача бўлган болаларнинг деярли ярмида профил борлигини айтган.
Тадқиқотларга кўра, кунига 3 соатдан ортиқ вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказадиган ўсмирлар хотира, диққатни жамлаш ва луғат бойлиги бўйича тестлардан ёмонроқ натижа кўрсатади.
