Афсуски, мумкин эмас, сабаби амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, малака тоифалари бўйича ҳақ тўлаш фақатгина олий маълумотли педагоглар учун жорий қилинган.
Шунингдек, Касбий сертификатлаш бўйича маъмурий регламентда касбий сертификатлаш жараёнларига стажёр ўқитувчи (давлат умумий ўрта таълим ташкилотида педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли жисмоний шахс) ёки талабгор (касбий сертификат олишга даъвогар бўлган давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб, ўта олмаган стажёр-ўқитувчи, стажёр-тарбиячи, психолог ёки мутахассис лавозимидаги, шунингдек, педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас (ўрта махсус маълумотлилар) деб топилган педагог кадрлар) жалб қилиниши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Аввалроқ, мактабда дарс берадиган талаба ходимга ҳам устама тайинлаш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
