Қашқадарёда 6-синф ўқувчиси инглиз тилидан B2 даражани қўлга киритди

Қашқадарёда 6-синф ўқувчиси инглиз тилидан B2 даражани қўлга киритди

Қашқадарёда 11 ёшли ўқувчи қиз чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан B2 даражани қўлга киритди.

 

Муртозова Мохларойим Қарши шаҳар 13-мактабнинг 6-«А» синфида ўқийди.

 

У Multilevel имтиҳонининг тўртала қисмидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:

 

Listening (Тинглаб тушуниш) — 64;

Reading (Ўқиш) — 58;

Writing (Ёзиш) — 50;

Speaking (Гапириш) — 50;

Оverall (Умумий балл) — 56.

Аввалроқ, Андижонда 2-синф ўқувчиси инглиз тилидан Б2 даражали сертификатни қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари саналари жадвали эълон қилинди.