Айни дамда 70 фоизлик устама миқдори тахминан неча сўмни ташкил қилади?

Айни дамда 70 фоизлик устама миқдори тахминан неча сўмни ташкил қилади?

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорининг 48-бандига кўра, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.

 

Масалан, олий тоифали ўқитувчининг ҳафталик юкланмаси 1 ставка (20 соат) бўлса,

 

Ҳозирги кунда Олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф стафкаси 5 143 737 сўмни ташкил қилади * 0,70 = 3 600 615 (бу бир ойлик устама)

 

1 ставка дарс учун тўлаб бериладиган 70% устама миқдори (Олий тоифа)

 

– бир ойлик устама 5 143 737 * 0,70 = 3 600 615 сўм;

 

– бир йиллик устама 3 600 615*12 = 43 207 390 сўм;

 

– икки йиллик устама 3 600 615*24 = 86 414 781 сўм.

 

1 ставка дарс учун тўлаб бериладиган 70% устама миқдори (Биринчи тоифа)

 

– бир ойлик устама 4 654 402 * 0,70 = 3 258 081 сўм;

 

– бир йиллик устама 3 258 081*12 = 39 096 976 сўм;

 

– икки йиллик устама 3 258 081*24 = 78 193 953 сўм.

 

Маълумот учун, бу айнан бир ставкада ишлаётган олий ва биринчи малака тоифали ўқитувчилар учун 70% устаманинг тахминий ҳисоб-китоблари бўлиб, ўқитувчининг ҳақиқий юкламасидан келиб чиққан ҳолда ҳамда иш ҳақларидан тўландиган солиқлар ҳисобига устамалар миқдори ўзгариши (ошиши ёки камайиши) ҳам мумкин.