Китоб ўқиш зерикарли бўлмаслиги учун нималар қилиш мумкин?

Китоб ўқиш зерикарли бўлмаслиги учун нималар қилиш мумкин?

CEOWORLD Magazine журнали томонидан ўтказилган статистик маълумотларига кўра, 2024 йилда 102 мамлакатдаги китобхонлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, америкаликлар йилига ўртача 17 та, ҳиндистонликлар эса 16 та китоб ўқийди.

 

Онлайн медиа воситаларининг оммалашиб боришига қарамай, ҳам америкаликлар, ҳам ҳиндистонликлар электрон китоблар ёки аудиокитобларга нисбатан қоғоз китобларни афзал кўришда давом этмоқда.

 

«CEOWORLD magazine Consumer Insights» ушбу эксклюзив сўров натижаларини тақдим этади. Тадқиқот 6 500 000 дан ортиқ интервью асосида ўтказилган.

 

Қўшма Штатлар ва Ҳиндистон дунё бўйлаб танланган мамлакатлар орасида китобхонлар улуши энг юқори бўлган давлатлар сифатида етакчи ўринларни эгаллайди. Китоб ўқиш частотаси бўйича АҚШ биринчи ўринда туради. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмаган.

 

2024 йилда энг кўп китоб ўқиган давлатлар

 

Ўрин Мамлакат Йилига ўқилган китоблар сони Йиллик ўқиш вақти
1 АҚШ 17 та 357 соат
2 Ҳиндистон 16 та 352 соат
3 Буюк Британия 15 та 343 соат
4 Франция 14 та 305 соат
5 Италия 13 та 278 соат
6 Канада 12 та 232 соат
7 Россия 11 та 223 соат
8 Австралия 10 та 217 соат
9 Испания 9 та 187 соат
10 Нидерландия 8 та 182 соат

 

Кўплаб болалар ва катталар китобларни зерикарли деб ҳисоблаб, соддароқ кўнгилочар машғулотларни танлашмоқда. Ҳолбуки, ўқишдан завқ олишни ўрганиш унчалик ҳам қийин эмас.

 

Куч тўпланг

 

Кўпинча китобларни севиб қололмаётган одамлар бир хил хатога йўл қўйишади: улар умуман ҳеч нарса қилишга ҳоли қолмаган пайтда ўқишга уринишади. Бу ҳолат мактабда ва қўшимча машғулотларда кун бўйи билим олган ўқувчига ҳам, ишда оғир кунни бошдан кечирган каттага ҳам хос. Стресс ва зўриқишдан чарчаган мия ҳатто энг қизиқарли романлардан ҳам завқ олишга имкон бермайди.

 

Агар китоб сизга уйқу дори каби таъсир қилса ёки, аксинча, уни деворга улоқтиргудек жаҳлингизни чиқарса, адабиёт оламига шўнғиш ҳаракатларини бир муддат тўхтатинг. Аввал дам олинг ва яхшилаб ухланг. Тинч муҳитда ва яхши кайфиятда ўқишни давом эттирсангиз, таъсири бутунлай бошқача бўлади. Сўзларни тушунишга камроқ куч сарфлайсиз ва матн мазмуни ҳамда ундаги ҳис-туйғуларга эътиборингизни қаратишингиз осонлашади.

 

Тўғри китобларни танланг

 

Агар ўзингизни тетик ва қувватга тўла ҳис қилсангизу, ўқиш барибир ёқимли бўлмаса, эҳтимол сиз нотўғри китобларни танлаётгандирсиз. Ўзингиз учун ўқиётган бўлсангиз, сизга ёқмайдиган адабиёт билан ўзингизни қийнаманг. Қўлингизга тушган ҳар бир китобни охиригача ўқиб чиқишга мажбур эмассиз. Агар бирор асар сизга мос келмаса, уни четга суриб, бошқа муаллиф, услуб ёки жанрдан бошлашингиз мумкин.

 

Как читать книги, чтобы получать удовольствие | Блог «Онлайн-Школа №1»

 

Энг муҳими, сизга айнан қайси асарлар ёқишини аниқлаб олишдир. Шу сабабли, китобхон дўстларингиздан, китоб дўкони сотувчиларидан ёки кутубхона ходимларидан маслаҳат сўрашдан уялманг. Қизиқишларингиз, машғулотларингиз ва жавоб излаётган саволларингиз ҳақида айтинг — улар албатта мос китоб топишга ёрдам беришади.

 

Қўшимча мотивация топинг

 

Айтайлик, каравотингиз ёнида ёки жавонингизда янги китоблар тўпланиб қолган, фойдали тавсиялар эса тобора кўпаймоқда. Аммо шунга қарамай, ўқиш кундалик ишларингиз рўйхатининг энг охирида қолмоқда. Сиз вақтингизни уй юмушларидан тортиб, ижтимоий тармоқларда «сайр қилиш»гача бўлган ҳар қандай машғулотга сарфлаяпсиз.

 

Агар китоблар ўз-ўзидан сизни жалб қилмаса, улар билан боғлиқ бошқа нарсаларда мотивация топишга ҳаракат қилинг. Оилавий ўқиш ёки китоб клублари бунга яхши ёрдам беради.

 

Сир оддий: жараёнга бошқа одамларни жалб қилсангиз, олдинги ниятларингиздан воз кечиш қийинлашади ва яқинларингиз ёки клубдаги дўстларингиз билан бирга бир нечта китобни ўқиб чиқасиз.

 

«Яширин усуллар»дан фойдаланинг

 

Буни тан олиш қийин, аммо баъзан зерикиш ортида китобни тўғри ўқий олмаслик ётади. Болалигида ота-онаси ёки ўқитувчилари томонидан мажбуран тез-тез ва тез ўқишга ундалганлар кейинчалик бундан кўпроқ азият чекишади. Ахир катталар ҳаётида ҳам ўқиш ёки иш учун зарур бўлган адабиётларни ўрганишга тўғри келади.

 

Ҳоw то Маке ан Аудиобоок: 10 Эасй Степс фор Бегиннерс

 

Агар бирор матнни ўқиш жуда зарур бўлсаю, аммо истак бўлмаса, миянгизни бироз «алдаб» кўринг. Масалан, катта матнни кичик бўлакларга ажратинг ва ҳар бир қисмини ўқиб бўлгач, ўзингизни ширинлик ёки ёқимли машғулот билан мукофотланг. Ёки китобдаги маълумот сизга нима учун кераклигини ва мураккаб мавзуни тушуниш орқали қандай фойда олишингизни эслатиб туринг.

 

Шунингдек, матнни кўз билан ўқимасдан, идрокнинг бошқа йўлларидан фойдаланиб, аудиокитобларга мурожаат қилишингиз ҳам мумкин.