emaktab.uz платформасида синф раҳбарларининг вазифалари қандай?

emaktab.uz платформасида синф раҳбарларининг вазифалари қандай?

Хабарингиз бор, умумий ўрта таълим муассасаларида анъанавий қоғғоз кўринишидаги синф журналлари ва қоғоз кундаликларни юритиш бекор қилинган.

 

Ўқувчиларнинг давоматини ва билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштиришда emaktab.uz  миллий рақамли таълим платформасидан фойдаланилади.

 

2022 йил 24 июнь кунги 205-сонли буйруққа кўра, emaktab.uzда (Кундалик.cом) синф раҳбарларининг бир қанча вазифалари белгилаб қўйилган.

 

Унга кўра, синф раҳбарларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) учун Платформада ррофил яратиб, вақтинчалик Логин ва Паролни тарқатиш;

 

— ота-оналар ва ўқитувчилар учун унутилган Логин ва Паролни тиклаш тартиби ҳамда ўқувчи ва ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг шахсий маълумотларини узатиш учун жавобгар бўлиш;

 

— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг Платформадаги фаоллигини доимий равишда кузатиб бориш, зарурат туғилганда уларга алоқага чиқиб профилактик суҳбат олиб бориш. Профилактик суҳбат ўз ижобий натижасини бермаган тақдирда мактаб директорига маълумот киритиш;

 

— сабабли (касаллиги, оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда) дарс қолдирган ўқувчиларни синф журналида махсус белгилар (с, дқ, к, кқ, м, ч, қ, нс, тқ) билан белгилаб чиқиш;

 

— ўқувчи сабабсиз 3 соат дарс қолдирса керакли ҳужжатлар тўпламини йиғиб, муассаса раҳбарига тақдим этиш;

 

— умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизим билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофиқ белгиланган