Умумтаълим фанларидан 2026 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган сертификат имтиҳонлари жадвали эълон қилинди.
Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март ва апрель ойларида ўтказилади.
Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.
Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар қуйидаги расмда келтирилган.
Аввалроқ, она тили (ўзбек) ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати янгилангани ҳақида хабар берган эдик.

