Ҳукуматнинг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон қарори 3-иловасига кўра, «Келажак» марказлари педагоглари ойлигининг 8 баробаригача, директорлар ва ўринбосарлар ойлигининг 5 баробаригача устама олади.
Қарорга кўра, жамғарма маблағлари ҳисобидан раҳбар ва педагог ходимларга:
– директор ва ўринбосарлар учун уларнинг лавозим маошининг 5 бараваригача ва қолган ходимлар учун 8 бараваригача ҳар ойлик устама;
– соҳани ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси, ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги, ҳар бир ишланмайдиган байрам кунлари муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача миқдорида моддий рағбатлантириш тўланади.
Бунда моддий рағбатлантириш миқдори жамғарманинг амалдаги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, унинг мавжуд маблағлари доирасида белгиланади.
Қарор билан танишиш – Файлни юклаш
Аввалроқ, «Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

