Санепидқўмита мактаб ошхонасига қўйилган гигиеник талаблар ҳақида маълумот берди

Санепидқўмита мактаб ошхонасига қўйилган гигиеник талаблар ҳақида маълумот берди

Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси мактаб ошхонасига қўйилган гигиеник талаблар ҳақида маълумот берди.

 

Қўйиладиган талаблар:

 

1. Хоналар ва жиҳозлар талаблари:

 

  • ошхона хоналари тоза, ёруғ ва шамоллатиладиган бўлиши керак;
  • деворлар 1,7 м баландликкача ювиладиган материал билан қопланган бўлиши керак;
  • пол сирпанчиқ бўлмаган материалдан бўлиши ва мунтазам ювиб-дезинфекция қилиниши керак.

 

2. Овқат тайёрлаш талаблари:

 

  • хом маҳсулот билан тайёр овқат бир хил жойда ишланмайди (кросс-контаминация олдини олиш);
  • пичоқлар, доскалар ранг бўйича ажратилган бўлиши лозим.

 

3. Идиш-товоқлар гигиенаси:

 

Идишлар уч поғонали ювиш тизимида тозаланади:

 

  1. совунли сув;
  2. иссиқ сув;
  3. дезинфекция (махсус эритма).

 

Чойнак, пиёла ва қошиқ алоҳида ювилади. Бир марталик идишлар қайта ишлатилмайди.

 

4. Санитария ҳолати:

 

  • ҳар куни тўлиқ умумий тозалаш, ҳафтада 1 марта чуқур дезинфекция қилинади;
  • чиқиндилар қопли челакларда сақланади ва кунига камида 1–2 марта олиб чиқилади;
  • зараркунандаларга қарши дезинфекция, дератизация режали равишда ўтказилади.

 

5. Ходимларга қўйиладиган талаблар:

 

  • ходимлар махсус кийим (халат, бош кийим, фартук)да ишлаши шарт;
  • иш бошлашдан олдин тиббий кўрикдан ўтган бўлиши керак;
  • қўлларни ювиш учун махсус жойлар, совун, дезинфектор бўлиши зарур;
  • ходимлар шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши шарт.

 

6. Маҳсулотларни қабул қилиш ва сақлаш:

 

  • маҳсулотлар сифат ҳужжатлари (сертификат, сифат гувоҳномаси) билан тасдиқланган бўлиши шарт;
  • музлаткич ва камералар ҳарорати назорат қилинади.

 

Аввалроқ, мактаб ошхоналарида бир қатор маҳсулотларнинг тайёрланиши ва сотилиши тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.