2025 йил 2-ярим йилликнинг инглиз, немис, араб, француз, турк, япон (B2, C1), форс (B2, C1) ва ҳиндий (B2, C1) тиллари бўйича чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари ўтказилади.
Ушбу синовлар учун рўйхатдан ўтиш 29 ноябргача, тўлов қилиш эса 30 ноябргача бўлган эди.
Имтиҳоннинг ёзма қисми — 13-15 декабрь кунлари;
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 8 январга қадар (дам олиш кунларидан ташқари) бўлиб ўтади.
Талабгорлар рухсатномаларини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан юклаб олишлари мумкин.
Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.
Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.
Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация): https://telegra.ph/chet-tili-12-10-4
Аввалроқ, 15-16 ноябрь кунлари инглиз, немис, араб, турк, испан (B2, C1), хитой (B2, C1), урду (B2, C1), пушту (C1) тиллари бўйича чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бўлиб ўтган эди.
